E

E — ўзбек-кирилл алифбосининг олтинчи ҳарфи. «Й» ва «э (е)» товушлари бирикмасини ифодалайди (мас, йетти). Ўзбек адабий тилида ўрта кўтарилишдаги тил олди, ярим тор, лабланмаган, унли товуш. Ўрхун-Енисей, туркий (уйғур) ёзув ёдгорликларида учрамайди. Соф ўзбек сўзларида, асосан, сўз боши ва бўғин бошида (ер, ел ва б.) учрайди. Бошқа тиллардан ўзлашган сўзларда сўз охирида ҳам келади (мас, бульдозер ва б.). Сўз бошида й+е ва сўз ўртасида э шаклида талаффуз қилинади: ел им (й+елим), едим (й+е-дим). Жаҳон ёзуви тарихида туркий халқлар, шу жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда Е ҳарфи ўзига хос шаклдадир.

Prev Article

ЯҲУДИЙ ТОШИ

Next Article

ЕВГЕНИКА