ЕКАТЕРИНА I

ЕКАТЕРИНА I Алексеевна (Марта Скавронская) (1684.5.4 – 1727.6.5) россия императори (1725—27). Литва деҳқони Скавронский оиласида туғилган. 1702 й. да Мариенбургда рус қўшинига асир тушган. 1712 й. Пётр I га никоҳланган. Пётр I вафотидан сўнг (1725) дворянлар ёрдамида тахтга ўтирди. Екатерина I давлат ишлари билан аслда шуғулланмаган. Унинг даврида Олий махфий кенгаш таъсис этилиб (1726), кенгашга А. Д. Меньшиков бошчилик қилган. Е. I Пётрнинг чет эл саёҳатлари ва ҳарбий юришларида қатнашган.