ЕЛКА

ЕЛКА, кифт — қўлнинг бошланиш қисми; унинг асосини елка скелети ташкил этади. У ташқи томондан қўлнинг эркин (осилиб турган) қисмига ўтса, ички томондан умуртқа поғонасига тақалади. Елка камари суяклари (курак суягининг елка ўсиғи билан ўмров суяги) бойламлар б-н ўзаро бирлашиб мускуллар, тери ости ёғ қавати, тери билан қопланган. Елка мускуллари олдиндаги — букувчи ва орқадаги ёзувчи мускуллардан тузилган. Елка қўлтиқ ва елка артериясидан қон олади. Терисига елка чигалидан, букувчи мускулларга мускул-тери нервидан, ёзувчи мускулларга билак нервидан толалар келади. Елканинг шаклланиши, кенг ёки тор бўлиши уни қоплаб турган дельтасимон мускул қолатига боғлиқ. Жисмоний меҳнат, спорт билан шуғулланган одамларда кифт ривожланган, кенг, забардаст бўлади. Аёллар елкаси бир оз нозиқроқ тузилган.

Loading...