ЕЛКАН КАПАЛАКЛАР

ЕЛКАН КАПАЛАКЛАР (Papilionidae) — кундузги капалаклар оиласи. Қанотлари ёзилганда кенглиги 25 см гача (Papilio homerus) боради. Қанотининг ранги тиниқ, жуда турли-туман, айрим тропик турларида (Ornithohoptera) ялтироқ; орқа қанотларида кўпинча «дум» шаклида ўсимтаси бўлади. Ҳамма қитъаларда тарқалган, айниқса тропик минтақаларда кўп учрайди. 550 дан ортиқ тури маълум. Ўрта Осиёда 18 тури учрайди. Улар орасида Papilio авлоди турларидан махаон (Р. machaon) айниқса кенг тарқалган; унинг қаноти сариқ, четлари кенг қора ҳошияли; қурти катта, кўк, семиз танасида кўндаланг қора чизиқлар ва қизил нуқталар бор.

Loading...