ЕЛКАНЛАР

«ЕЛКАНЛАР» (лот. Vela) — осмоннинг Жан. ярим шаридаги юлдуз туркуми. Белгиси Vel. Компас, Центавр, Устун, Кема қуйруғи ва Насос юлдуз туркумлари ораларида жойлашган. Унда икки марта (1969 ва 1971й. ларда) PSRO833 пульсар кузатилган. Ўзбекистон ҳудудида қиш пайтларида кўринади.

Loading...