ЕЛКАНТЕПА

ЕЛКАНТЕПА, Елкендепе — Копетдоғ этаклари (Туркманистон)да жойлашган жез даври археологик ёдгорлиги. Қишлоқда ҳаёт мил. ав. 7—6-а. ларда тараққий этган. Бу даврда қишлоқ марказида бал. 6 м, диаметри 130 м га етадиган ҳисор қад кўтарган. Ҳисорнинг атрофидаги 500×290 м га чўзилган майдонда атрофи девор билан ўраб олинган аҳоли турар жойлари жойлашган. Девор олдига хандақ қазилган. Кейинчалик Елкантепа даги аҳоли кўпайиб, қишлоқнинг кенгайиши туфайли у янги девор билан ўралган. Елкантепа даги мудофаа деворлари қўшалоқ бўлиб, умумий қалинлиги 10,5 м га етган, деворларнинг орасида кенглиги 6 м ли йўлак бўлган. Шундай девор ҳисор атрофига ҳам қурилган. Улар тўғри бурчакли хом ғиштдан бунёд этилган. Елкантепадан темирдан (пичоқлар, yponyiap), жездан (пайконлар), тошдан (ёрғучоқлар) қилинган буюмлар, мис эритиш, темирни қайта ишлаш устахоналари қолдиқлари сақланган.

Loading...