ЕЛПИҒИЧ ДУМЛИ ҚУШЛАР

ЕЛПИҒИЧ ДУМЛИ ҚУШЛАР, янги қушлар (Ornithuare, яъни Neornithes) — қушлар кенжа синфи. Археоптериксдан ташқари ҳамма қушларни ўз ичига олади. Тумшуғи мугуз билан қопланган, умуртқалари эгарсимон (гетероцель), охирги дум умуртқалари ўзаро қўшилиб пигостилни ҳосил қилади. Бу жойга дум патлари елпиғич ҳосил қилиб бирикади (Е. д. қ. номи шундан олинган), қанотларидаги бармоқлари скелети ўзаро бириккан ва қисман редукцияга учраган, мияси йирик ва мураккаб тузилган. Замонавий таснифга биноан тишли қушлар, сузувчи қушлар, ихтиорнислар ва янги танглайли қушлар катта туркумларига бўлинади, 34 туркум ва 9600 (жумладан ҳоз. 8660) турни ўз ичига олади. Барча муҳит — сув, ҳаво, қуруьушк, ҳатто қисман ер ости муҳитини эгаллаган (гуахаро ва салангалар ғорларда яшайди). Одатда яхши учади, кўпчилиги қуруклик юзасида ва сувда яшайди. Айрим турлари иккиламчи тарзда учиш қобилиятини йўқотган. Елпиғич думли қушларнинг хаттиҳаракати жуда мураккаб бўлиб, мукаммал товуш ва кўриш сигналларига эга; овози, патларининг ранги ва шакли хилма-хил бўлади. Улар анча мукаммал тузилишга эга бўлган колония, туда, доимий жуфт ва б. уюшмалар ҳосил қилади (қ. Қушлар).

Loading...