ЕЛПИҒИЧ ҚАНОТЛИЛАР

ЕЛПИҒИЧ ҚАНОТЛИЛАР (Strepsi ptera, яъни Rhipiptera) — паразит ҳашаротлар туркуми. 300 тури маълум. Пардақанотлилар, саратонлар, тўғриқанотлилар, бешиктерватарлар, қандалалар, икки қанотлилар ва қилдумли ҳашаротларда паразитлик қилади. Жуда майда ҳашаротлар (уз. 1,5—4 мм). Жинсий диморфизм яққрл кўзга ташланади. Эркакларининг танаси бош, кўкрак ва қоринга бўлинади; оғиз органлари кучли редукцияланган, озиқланмайди; олдинги қаноти ўсимта шаклида; кейинги қаноти кенг пардасимон, тинч ҳолатда елпиғичга ўхшаб, тахланиб туради. Урғочи Елпиғич қанотлилар ҳаёти давомида ҳашаротлар ички органларида паразитлик қилади; оёғи ва қаноти бўлмайди; боши кўкраги билан қўшилиб, бошкўкракни ҳосил қилади. Елпиғич қанотлиларнинг қуртлари одатда ўсимликка ўрнашиб олиб, ўз хўжайинининг яқинлашишини кутиб туради. Хўжайини танасига ёпишиб олган паразит махсус фермент ёрдамида унинг хитин пўстини эритиб, тана бўшлиғига кириб олади.