ЕЛЮЙ ЧУЦАЙ

ЕЛЮЙ ЧУЦАЙ (1189.3.8-1243.2.6) – Хитойдаги Юань (мўғул) сулоласининг давлат ва ҳарбий арбоби, олим ва ёзувчи. Кидошюрниж Ляо салтанати ҳукмдорлари авлодидан. 1214 й. чжурчжэнларнинг Цзинь давлати ҳокимлари томонидан Пекин ш. ноиблигига тайинланган. Мўғуллар томонидан Пекин босиб олингандан (1215) кейин Чингизхоннинг хизматига ўтган. Марказий Осиёга (1219) ва Ҳиндистонга (1224) қилинган босқинчилик юришларида Чингизхонга ҳамроҳ бўлган. Чингизхон вафотидан сўнг мўғул хонларидан Ўқтойхон ва Хубилайнннг энг яқин маслаҳатчиси бўлган. Мўғуллар босиб олган ерларда турли хил солиқ, тўловлар тизимини жорий этишда катта роль ўйнаган. «Ғарбга қилинган саёҳат хотиралари» асарида сафар таассуротларини баён этган. Асар мўғуллар босқини даврида Мовароуннаҳр ҳақида кўплаб тарихий, географик, этнографик маълумотларга бой.

Loading...