ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР

ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАР — 2 киши дан 8 кишигача мўлжалланган автомобиллар. Двигатели цилиндрларининг иш ҳажмига қараб, микролитражли (ҳажми 1200 см3 гача), кичик литражли (1200 дан 1800 см’ гача), ўрта литражли (1800 дан 3500 см1 гача) ва катта литражли (3500 см3 дан ортиқ) Енгил автомобиллар бўлади. Микролитражли ва кичик литражли Енгил автомобилларнинг барча ғилдираклари мустақил осмали, ўртача литражли. Енгил автомобилларнинг олд ғилдираклари мустақил осмали, кетинги ғилдираклари рессорали бўлади. Катта литражли Енгил автомобилларда автоматик трансмиссия, рулни буришни енгиллаштирадиган гидравлик кучайтиргич, гилдиракларнинг автоматик тизимлари қўлланилади. Енгил автомобиллар ёпиқ, очиқ ва очиладиган кузовли бўлиши мумкин.

Кузовининг хилига қараб, Енгил автомобиллар қуйидагича номланади:

1) седан — икки қатор ўриндиқли, 4—6 ўринли, тўрт эшикли, ёпиқ кузовли;

2) лимузин — уч қатор ўриндиқли, 7—8 ўринли, тўрт эшикли, ёпиқ кузовли;

3) кўпе — икки қатор ўриндиқли, 4—6 ўринли, икки эшикли, ёпик, кузовли;

4) кабриолет — тепаси очиладиган кузовли;

5) фаэтон — усти очиқ, йўловчиларни қуёш нури, ёмғирдан тўсувчи соябон ва олинадиган ён деворлари бор;

6) спорт — икки ўринли Енгил автомобиллар ;

7) универсал — 3 ёки 5 эшикли, усти чўзинчоқ кузовли, унинг кетинги қаторидаги ўриндиғини йиғиб қўйиш мумкин;

8) пикап — 2—3 ўринли ёпиқ, кетинги юк ташиладиган қисми очиқ;

9) 9 ўринли ёпиқ. Ўзбекистон автомобиль саноатида ишлаб чиқарилаётган «Нексия», «Дамас», «Тико», «Матиз» автомобиллари Енгил автомобиллар ҳисобланади (қ. Автомобиль, Автомобиль саноати),

Loading...