ЕНГИЛ ҚОТИШМАЛАР

ЕНГИЛ ҚОТИШМАЛАР — алюминий, магний, титан, бериллий асосидаги конструкцион кртишмалар. С. oғ. 5 г/см3 дан кичик бўлади. Солиштирма мустаҳкамлиги (мустаҳкамлик кўрсаткичларининг зичликка нисбати) юкррилиги, механик ва технологик хоссаларининг яхшилиги билан темир ёки никель асосидаги қотишмалардан фарқ қилади. Деформациялаб ва қуйиб тайёрланадиган хиллари бор. Энг кенг тарқалган Енгил қотишмаларга алюминий қотишмалари киради. Енгил қотишмалар самолётсозлик, ракетасозлик, автомобилсозлик, кемасозлик, асбобсозликда, т. й. саноатида, электр симлари тайёрлашда кенг қўлланилади. Яна қ. Бериллий котишмалари, Магний қотишмалари, Титан котишмалари.

Loading...