ЕНГИЛ САНОАТ

ЕНГИЛ САНОАТ — хилма-хил хом ашёдан кенг истеъмол маҳсулотлари ва буюмлари и. ч. га ихтисослашган саноат тармоқлари мажмуи. Енгил саноатда хом ашёга ҳам дастлабки ишлов бериш, ҳам тайёр маҳсулот и. ч. амалга оширилади. Енгил саноатда пахта, ипак, зигир, каноп, жут толалари, ҳайвонлар териси, жуни, сунъий толалар, сунъий чарм хом ашё сифатида фойдаланилади. Унинг асосий тармоқлари тўқимачилик, тикувчилик, кўнчилик, мўйнадўзлик, пойаб-зал саноатлари ҳисобланади. Енгил саноат мақ-сулотлари, шунингдек, мебелсозлик, авиация, автомобиль, озиқ-овқат ва б. саноат тармоқларида, қ. х., транспорт, соғлиқни сақлаш ва б. соҳаларда ишлатилади.

Енгил саноат йирик ф-ка индустриясининг тармоғи тарзида 18-а. нинг 2-ярмида барпо қилинди. Енгил саноатнинг қад. тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатида техника тараққиёти тўқимачилик саноатининг капиталистик мануфактура босқичидан йирик машиналашган индустрия босқичига ўтиши учун база яратган 18-а. даги улкан кашфиётлар билан боғлиқ. Лекин қўлда пахта ва жундан ип тайёрлаш ва тўқиш, чармдан пойабзал тикиш учун терини кай-та ишлашнинг оддий усуллари Ҳиндистон, Хитой, Миср, Ўрта Осиёда мил. ав. бир неча аср илгари маълум бўлгани тарихий адабиётларда қайд этилган ва археологик топилмалар билан тасдиқланган. Ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида 19-а. нинг охирига қадар хўжалик тараққиёти хонаки, косибчилик,ҳунармандчилик ишлаб чиқаришидан иборат эди. Саноат усулида ишлаб чиқарилган ки-йим-кечак, пойабзал, трикотаж маҳсулотлари, газмоллар асосан Россиянинг марказий шаҳарларидан олиб келинган, четга, асосан Россияга пахта толаси, хом ипак, тери ва б. хом ашё турлари чиқарилган.

Ўзбекистонда Енгил саноат маҳсулотларини саноат асосида и. ч. га 19-а. нинг охирида, 1874 й. да Тошкент ш. да пахта тозалаш з-ди қурилиши билан асос солинган. 20-а. бошларида Енгил саноат соҳаси асосан пахтани қайта ишлаш корхоналаридан иборат бўлиб, ялпи саноат маҳсулотининг қарийб 4/5 қисми шу соҳага тўғри келган. 1920-й. лардан пахта тозалаш з-длари, пиллакашлик, йигирув-тўқув, тикувчилик, чарм-галантерея, поайбзал ф-калари қурила бошлади, республиканинг ўзида етиштирилган хом ашёдан тайёр маҳсулот и. ч. мақсадларида майда тарқоқ ҳунармандларни бирлаш-тириб, саноат асоси яратилди. 1926 й. да Тошкентда «Қизил тонг» тикувчилик фкаси, 1927 й. да Тошкент пойабзал фкаси, 1928 й. да Тошкент кўн з-ди, 1926 й. да Фарғона тикувчилик фкасининг биринчи навбати (10000 урчуқ ва 300 тўқув дастгоҳи) ишга туширилди. Фарғона (1927), Самарқанд (1927), Бухоро ва Марғилон (1928) пиллакашлик ф-калари, Самарқанд шойи тўқиш фкаси (1930) ишга туширилиши билан Ўзбекистонда ипакчилик саноати пойдевори яратилди. 1937 й. да тўқимачилик саноати гигантларидан бири — Тошкент тўқимачилик комбинати ишлай бошлади. 2-жаҳон урушигача бўлган даврда трикотаж саноати тармоғида Қўқон ип йигирув-пайпоқ тўқув комбинати, Фарғона ва Тошкентда трикотаж буюмлари ф-калари ишга туширилди. Урушдан кейинги йилларда Енгил саноат тармоқлари янада ривожланди, бу саноатнинг техника базаси такомиллаштирилди.

60-й. ларда республикада трикотаж и. ч. анча тараққиётга эришди, Тошкент «Малика» трикотаж и. ч. бирлашмаси, Андижонда ички трикотаж буюмлари фкаси қурилди. 70—80-й. ларда Хивада гилам комбинати, Бухоро тўқимачилик комбинатининг 1-навбати, Андижон тўқимачилик комбинати, вилоятларнинг кичик шаҳарлари ва туман марказларида нисбатан кичик қувватли йигирув, тўқув, йигирув-тўқув ф-калари ишга туширилди. Республикада Енгил саноатнинг энг янги соҳаси бўлган чинни ва фаянс буюмлари Тошкент (1952), Самарқанд (1970), Кувасой (1978) чинни з-длари, Ангрен керамика комбинати (1967)да ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши билан Енгил саноат тармоқлари янги сифат босқичига кўтарилди. Республика ҳукумати қарорига кўра тармоқдаги деярли ҳамма корхоналар давлат тасарруфидан чиқариш дастурига кўра очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига ва мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантирилди. 1991 й. да республика Енгил саноати вазирлиги тугатилиб, унинг негизида мажмуада давлат бошқарувини амалга оширадиган, Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган давлат уюшмаси — «Ўзбекенгилсаноат», 1998 й. 30 мартда пиллачилик ва ипакчилик тар-мокларига раҳбарликни амалга оширадиган «Ўзбек ипаги» уюшмаси ташкил қилинди (қ. Ипакчилик саноати). 2000 й. 4 мартда кўн-пойабзал саноати корхоналари «Ўзбекчармпойабзал» уюшмасига бирлашди.

1991—2000 й. ларда тармоқ бўйича 22 лойиҳа амалга оширилди, жумладан Корея Республикасининг «Кабул Текстайлз» фирмаси иштирокида Тошкент ва Тўйтепа шаҳарларида жойлашган «Кабул-Ўзбек Ко» (қуввати йилига 47,0 минг т йигирилган пахта ип ва 24 млн. м газлама), Фарғона тўқимачилик комбинатини қайта жиҳозлаш асосида «КабулФарғона К°» (лойиҳа қиймати 110 млн. АҚШ доллари) қўшма корхоналари ишга туширилди. Наманганда Туркиянинг «Астон» фирмаси билан ҳамкорликда «Аснам текстиль» (қуввати йилига 30,2 минг т йигирилган ип), «Тимас» ва «ТИМИ» фирмалари билан «Косонсой-Текмен» (йиллик қуввати 4,2 млн. м жун ва мовут газламалар) қўшма корхоналари, Қаршида «Паштете», Гурланда «Гурлантекс», Андижонда «Антекс» тўқимачилик мажмуалари ва б. қурилди ва ишга туширилди (уларнинг йиллик қуввати 18,0 млн. дона тикувчилик ва трикотаж буюмлари). «Фарғонапойабзал» акциядорлик жамияти билан Германиянинг «Саламандер» фирмаси иштирокида «Ўзсаламан» қўшма корхона ишга туширилди (1995, йиллик лойиҳа қуввати 500 минг жуфт пойабзал).

Ҳоз. даврда Ўзбекистон Енгил саноат с кўп тармоқли индўстриал мажмуа бўлиб, унинг таркибида пахта тозалаш з-длари, тўқимачилик, трикотаж, пиллакашлик, шойи тўқиш, тикувчилик, кўн-пойабзал, гиламчилик, чинни-фаянс буюмлари ва атторлик моллари и. ч. соҳаларида 150 га яқин корхона бор. Шулардан 14 таен 1994—2000 й. ларда чет эл капитали иштирокида ташкил қилинган қўшма корхоналардир [(бу корхоналар тармоқда ишлаб чиқарилган умумий маҳсулот ҳажмининг 20,6% ни, экспортга чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 88,1% ни беради (2000)]. Республика саноат маҳсулоти умумий ҳажмида Енгил саноат ҳиссаси энг катта салмоққа эга ва 2000 й. да 20,1% ни ташкил қилди (1995 й. да 19%).

«Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси томонидан республика Енгил саноатни ривожлантиришнинг 2000 — 2005 й. ларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилган. Дастурда Ўзбекистонга четдан илғор технологияни келтириш, чет эл инвестициясини жалб этиш, банк кредитидан фойдаланиб янги замонавий корхоналар қуриш, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш, экспорт имкониятларини ошириш ва б. белгиланган. Дастурга кўра 2000—2005 й. ларда ипгазлама тармоғида 33 та корхонани қайта жиҳозлаш, 17 корхонани қуриб битказиш, тикувчилик-трикотаж тармоғида 5 корхонани қайта жиҳозлаш, 1 корхонани қуриб тугаллаш мўлжалланган. Республика ҳудудида қайта ишланадиган пахта толаси ҳажми 1999 й. даги 110,2 минг т дан 2005 й. да 476,4 минг т га етказилади, ип газлама и. ч. ни 1,8 марта, гилам и. ч. ни 2,7 марта, трикотаж матоларини 2,9 марта, тиббиёт момиғини 30,9 марта, трикотаж буюмлари и. ч. ни 1,5 марта кўпайтириш кўзда тутилади, қўшимча 37,7 минг дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади. Енгил саноат тармоқдаридаги илмий-технологик, лойиҳалаш, конструкторлик муаммолари билан «Енгилсаноат» лойиқа инти (Тошкент), «Шойи» тадқиқот инти (Марғилон ш.) ва унинг Тошкентдаги шўъбаси, Республика кийимлар моделлари уйи, Республика пойабзал моделлари уйи, Республика трикотаж маҳсулотлари моделлари уйи ва б. шуғулланади.

Тармоқдардаги корхоналар учун инженер-техник кадрлар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати инти ва унинг шўъбалари, Тошкент кимё-технология ин-ти, Тошкент политехникуми ва вилоятлардаги коллежларда тайёрланади. Енгил саноат жаҳондаги кўпгина мамлакатларда, жумладан Италия, Франция, Чехия, АҚШ, ва б. да ғоят тараққий этган ва шу мамлакатлар экспортида муҳим ўринда туради (яна қ. Кўн-пойабзал саноати, Трикотаж саноати, Тўқимачилик саноати, Чинни-фаянс саноати).

Нуриддин Мусаев, Эркин Алимбоев.

Loading...