ЕНИСЕЙ

ЕНИСЕЙ — Осиёдаги дарё. БийХем (Катта Енисей) ва Ка-Хем (Кичик Енисей) дарёларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Юқори оқими (ёки Улуғ-Хем) Тува сойлиги бўйлаб оқиб, сўнг Ғарбий Саян тоғ системасини кесиб ўтади ва Ғарбий Сибирь чегараси бўйлаб оқади, Кара денгизининг Енисей қўлтиғига қуйилади. Уз. 3487 км (Ка-Хем дарёси бошидан 4092 км), ҳавзасининг майд. 2580 минг км2.

Енисей, асосан, қор ва ёмғирдан тўйинади. Тошқин даври дарёнинг юқори қисмида апр. охирларидан сент. гача, қуйи қисмида эса май ўрталаридан авг. гача давом этади. Енисей РФ нинг энг серсув дарёси. Ўртача йиллик сув сарфи 19800 м3/ сек. Қуйи қисми окт. дан июнгача, юқори қисми ноябрдан майгача музлаб ётади. Енисейнинг гидроэнергия запаси катта. Дарёда Красноярск ГЭС, Саян-Шушенск ГЭС қурилган. Енисейнинг транспорт аҳамияти катта. Саяногорскдан мунтазам кема қатнайди; денгиз кемалари дарёнинг қуйилиш жойидан Игарка ш. гача кириб боради. Балиқ овланади (асосан қуйи оқимида). Енисей бўйида Минусинск, Красноярск, Енисейск, Игарка, Дудинка ва б. шаҳарлар жойлашган. Енисейнинг ирмоклари: Ангара, Тошлоқ Тунгуска.

Loading...