ЕР ПЎСТИ ГАЗЛАРИ

ЕР ПЎСТИ ГАЗЛАРИ — Ер пўстила эркин, сув ва нефтда эритма, жинсларда (айниқса қазилма кўмирларда) сорбит (шимилган) ҳолатларда учрайдиган газлар. Ер геосфераларида сайёранинг марказига томон газларнинг миқдори кўпайиб боради. 1—2 км чуқурлиқда термокаталик ёки нефть-газ зонаси 7 км га етгач, метан зонаси бошланади. Газ ҳосил бўлиши жараёнларининг моҳиятига қараб Ер пўсти газларининг 9 тага яқин генетик тури фарқ қилинади. Буларнинг энг муҳимлари ката-генетик, метаморфик, вулканик, био-кимёвий, радиоактив ва ҳавода ҳосил бўлган газлардир. Қолган гуруҳлари (ядро реакцияси газлари, радиокимёвий ва Ер пўсти остидаги газлар) иккинчи даражали газлар.

Катагенетик газлар чўкинди жинсларнинг чуқурликка чўкиши ва айни пайта босимнинг 100 дан 2000 — 2500 атмосферагача, т-ранинг 25—30° дан 250—300° гача ошиши натижасида чўкинди жинслардаги органик моддаларнинг тубдан ўзгаришидан ҳосил бўлади (қ. Ёнувчи табиий газлар). Т-ра ва босимнинг янада ошиши билан метаморфик газлар пайдо бўла бошлайди. Катагенетик газларнинг асосий таркиби сув буғлари, карбон (II) оксиди, метан, азот, баъзан инерт газлар ва учувчан хлоридлардан иборат. Вулкан газлари Ернинг чуқур қисмидан келади ва мантиянинг газсизланиши билан боғлиқ (қ. Вулкан газлари).

Органик моддаларнинг бактериологик парчаланиши ва баъзи минерал тузларнинг кайта тикланишидан биокимёвий газлар ҳосил бўлади. Буларга метан ва унинг гомологлари (этан ва б.), карбон оксиди, водород сульфиди, азот, кислород, гоҳо водород ва б. киради. Радиоактив газлар радиоактив элементларнинг парчаланишидан таркиб топади; булар гелий, торий ва б. дан иборат. Ҳавода ҳосил бўлган газларга Ер пўстининг чуқур қисмига сувли эритмалар ҳолида кириб борган газлар мансуб. Бундай газларга азот, кислород ва инерт газлар (аргон, криптон ва ксенон) киради.

Кимёвий таркибига кўра Е. п. г. углеводородли, азот ва карбонат ангидритлиларга бўлинади.

Ёнувчи (углеводородли) газларнинг ғоят катта массалари ер ости сувларида эриган ва асосан молекуляр эритма ҳолида бўлади. Mac, азот NH4, NO2, NO3 шаклида. Углеводородли газларнинг кўп қисми тарқоқ чўкинди жинслар ва қазилма кўмирлар таркибида ҳам органик моддалар билан боғлиқ. 1960 й. да Японияда газнинг 30% ер ости сувларидан олинган. Биокимёвий жараёнлар натижасида кислороднинг ер юзасида карбонат ангидридига айланиши газ ҳосил бўлишининг асосий омили ҳисобланади. Ўзбекистонда Қизилқумда 44 триллион м3, Қорақумда (Устюрт билан биргаликда) 86 триллион м3 углеводород гази борлиги аниқланган.

Абдулла Мавлонов.

Loading...