ЕР ПЎСТИ

ЕР ПЎСТИ — Ернинг ташқи қаттиқ қобиғи, геосфералардан бири, литосферанинг юқори қисми. Ер пўстининг пастки чегараси бўйлама ва кўндаланг сейсмик тўлқинлар тезлиги бирданига ўзгарадиган (6,7—7,6 км/сек дан 7,9 — 8,2 км/сек гача) юзаМохоровичич юзаси) дж ўтади. Шу юза билан Ер пўсти мантиядан ажралади. Ер пўстининг куруклик ва океандаги турлари фарқ қилинади. Қуруқликда Ер пўстининг қалинлиги текисликларда 35—45 км, тоғликларда 50 — 75 км гача. Океан ости Ер пўсти ники 5—10 км. Қуруқликда Ер пўсти уч қатлам: юқоридаги чўкинди (қалинлиги 15—20 км гача), ўртадаги шартли равишда «гранит» (10—20 км), пастдаги «базальт» (ўртача 15—20 км) дан ташкил топган. Океан ости Ер пўстида «гранит» қатлами йўқ, чўкинди қатлами ҳам юпқа. Қу-руқликда Ер пўстининг юқори қатлами чўкинди ва вулкан жинсларидан ташкил топган бўлиб, кўпинча бурмаланган, узилмалар билан узилган ва сурилган. «Гранит» қатлам гранит ва гнейслардан, «базальт» эса базальт, габбро ва кучли метаморфизмга учраган жинслардан иборат.

Океан ости Ер пўсти 3 қатламдан: биринчиси зичланмаган денгиз чўкиндилари (1 км гача), унинг остидагиси зичланган чўкиндилар (1—2 км), учинчиси қуйи океан базальт қатлами (4—8 км) габбродан ташкил топган, деган тахминлар бор.

Океандан қурукликка ўтадиган жойда оралиқ (субконтинентал ёки субъокеан) Ер пўсти (8—25 км) жойлашган. Ер пўстида мунтазам тектоник ҳаракатлар бўлиб туради. Шунга биноан Ер пўсти Ҳаракатчан (бурмаланган минтақалар) ва нисбатан тинчиган областлар — платформаларга бўлинган. Ер пўстининг ёши 3,5—4,5 млрд. йилга тенг. Ер пўстининг ривожланиши Ер қаъридаги физик-кимёвий жараёнларга боғлиқ бўлса керак деб фараз қилинади. Ер пўсти изостазия (мувозанат) ҳолатига яқин: яъни Ер пўстининг қандайдир участкаси огирроқ ёки қалинроқ, зичроқ бўлса, у субстратга чуқурроқ чўккан бўлади. Тектоник кучлар Ер пўстининг изостазия ҳолатини бузиб юборади, аммо тектоник кучлар сусайганда Ер пўсти яна кайтадан мувозанат ҳолига қайтади. Ер пўстининг геологик тузилишини ўрганиш фойдали қазилмаларни қидиришда муҳим роль ўйнайди.

Loading...