ЕР ҚУТБЛАРИНИНГ ҲАРАКАТИ — Ер географик қугбларининг ер сатҳида силжиши. Географик кенгликларни бир қанча пунктларда кўп йиллардан бери кузатиш натижасида уларнинг ўртача қийматидан 0», 3 гача ўзгариши сезилган. Бирор пунктнинг кенглиги Дф га ортса, қарама-қарши меридианда шунча камаяди. Ерга Ой ва Қуёшнинг гравитацион таъсири туфайли Ер ўқи ўз вазиятини ўзгартиради, натижада ер қутблари силжийди. Ўртача вазиятга нисбатан қутбнинг ер сатҳида силжиши 15 м дан ортмайди; у соат мили йўналишига тескари йўналишда даврий равишда силжийди.
Уни 12 ойлик, йиллик давр ва 14 ойлик Чандлер даврига ажратиш мумкин. Йиллик давр Ер атмосферасида ҳаво массасининг фасл сари қайта тақ-симланишига, сув массасининг крр ва муз тарзида ернинг бир ярим шаридан иккинчисига ўтишига ва б. сабабларга боғлиқ. Чандлер даври ернинг табиий тебранишига ва ички деформациясига боғлиқ. Буни биринчи марта назарий жиҳатдан 1790 й. да Эйлер ту-шунтириб берган. Агар Ер мутлақ қаттиқ жисм бўлганда эди, унинг табиий тебраниши тахм. 10 ой бўларди. Аммо Ер пластик бўлиб, турли деформацияларга мойил, шу сабабли унинг табиий тебраниш даври тахм. 14 ойга тенг.
Ер қутбларининг ҳаракати 19-а. охирларида кашф килинди. 1898 й. да Ер шарининг бир хил (ф=+39°08) кенгликлардаги олти пунктида халқаро кенглик хизмати ст-ялари ташкил этилди (учтаси АҚШ да, учтаси Италия, Россия ва Японияда). Халқаро кенгликлар хизмати дастурига мувофиқ ишлаётган ст-ялар 40 га яқин, улар турли географик кенгликларда жойлашган. Улардан бири Китоб шаҳрида 1899 й. дан бошлаб барча ст-яларнинг изчил кузатишлари асосида шим. қутбнинг Ер сатҳидаги вазияти йилнинг ҳар бўлаги учун аниқланиб, илмий матбуотда эълон қилинади.