ЕР ТАРКИБИ

ЕР ТАРКИБИдавлат ер фондининг халқ хўжалиги тармоқлари ўртасидаги тақсимоти, ер турларининг нисбати, салмоғи ва майдон кўрсаткичлари бўйича маълумотлар йиғиндиси. Ўзбекистон Республикасининг яхлит ер фонды қандай мақсадда фойдаланишига қараб қуйидагиларга бўлинади: қ. х. ерлари; аҳоли пунктлари ерлари (шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари); саноат, транспорт, алоқа ва б. нинг ерлари; табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар; ўрмон фонди ерлари, сув фонди ерлари, захира ерлар. Қ. х. эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадларга атаб ажратилган ерлар қ. х. га мўлжалланган ерлар деб ҳисобланади.