ЕРЕВАН ХОНЛИГИ

ЕРЕВАН ХОНЛИГИ (Эривань хонлиги) — Шарқий Арманистондаги хонлик (1604—1828). Эронга қарши ўзининг миллий озодлик курашида Грузияга, кейинчалик Россияга суянган. 1826—28 й. лардаги Россия—Эрон урушини якунлаган Туркманчой шартномаси (1828) га кўра Россия империяси таркибига кирган.