ЕРНАЗАР Олакўз (тахм. 1806— 1856) — Хива хонлигиця кўтарилган қорақалпоқлар ғалаёни (1855—56) раҳбари. У қора-қалпокларни Хива хонлигидан ажратиб олиш ниятида 1855 й. ўрталарида Хива хонига қарши ғалаён кўтарган. Амударёнинг ўнг соҳилида Кррақалпоқ хонлигини тузиб, Зорлиқ тўрани хон, ўзини эса унга бош вазир деб эълон қилган. 1856 й. фев. да Хива хони Сайд Муҳаммадхон Хўжайли ёнида Ерназарга қаттиқ зарба берган, Зорлиқтўра ва Ерназар қатл этилган.