ЕРҚЎРҒОН

ЕРҚЎРҒОН — қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 9—8-а. лар — мил. 6-а.). Қарши ш. дан 10 км шим. да жойлашган. Тарихий манбаларда Бахл, Боло, Валаам, Нашеболо деб тилга олинган. Ерқўрғонда дастлаб Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари (Л. И. Зимин, И. Кастанье), кейинчалик археологлар А. И. Тереножкин (1946), С. К. Кабанов (1946—72 танаффус б-н), Я. Ғуломов (1959—64), М. Е. Массон (1963—64) текширишлар олиб борган. 1973 й. дан Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Қашқадарё экспедициям казиш ишлари олиб боради. Ерқўрғон харобаси калъа ва шаҳристондан иборат бўлиб, умумий майд. 150 га, буржлар билан мустаҳкамланган 2 қатор мудофаа девори б-н ўралган. Ички девори (бал. 8 м гача) бешбурчак тархли бўлиб, тахм. 40 га майдонни ураган атрофи хандақ бўлган. Унда қалъа, сарой мажмуаси, ибодатхона, кулоллар маҳалласи, турар жойлар ва б. жойлашган. Кулоллар маҳалласидан бир неча хона, устахона қазиб очилган, унинг тагидан энг қад. мудофаа девори крлдикдари топилди (мил. ав. 8—7-а. лар). Ибодатхона целла (саждагоҳ), бир неча кичик хона ҳамда айвондан иборат бўлган. Шаҳар иккинчи қатор деворлари ичидан дахма, мақбара, темирчилар маҳалласи кавлаб ўрганилган. Қазиш вақтида сопол идиш (хум, хумча, ҳўқача, косалар, това, қозон, тоғора, қадаҳ ва б.), диний маросимларда ишлатиладиган асбоблар, маъбудаларнинг сопол ҳайкалчалари, Нахшаб тангаси (3—6-а. лар), сугд ёзуви намуналари, мухр нусхаси топилган.

Ад.: Исамиддинов М. X., Сулейманов Р. X., Еркурган, Т., 1984; Сулейманов Р. X., Древний Нахшаб, Т., 2000.

Рустам Сулаймонов.

Loading...