ЕСБЎЛАЕВ Амангелди Кушекбаевич

ЕСБЎЛАЕВ Амангелди Кушекбаевич (1945.14.2, Томди тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Ўзбекистон жисмоний тарбия ин-тини тугатган (1968). 1968 й. дан Томди туманидаги 1-мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси. У ўз ўқувчиларини соғлом ва бақувват бўлиб ўсиши учун дарсларда турли машқлардан фойдаланади.

Loading...