ЕТМАК

ЕТМАК (Acanthophyllum) — чиннигулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар бир неча турларининг умумий номи. Ўзбекистоннинг адир ва тоғ ён бағирларида A.gypsophiloides ва A.paniculatum ўсади. Бўйи 50—80 см, барглари қарама-қарши, шапалоқ, қалами ёки наштарсимон. Барг банди ва сершох пояси туксиз ёки майда тук-чалар б-н қопланган. Гуллари майда, шохларининг учида иккитадан жойлашган. Гулбарги 5 та, оч пушти, чангчиси 10 та, 2 қатор жойлашган. Меваси бир уруғли. Уруғи оч жигарранг ёки қўнғир, қаттиқ қобикли. Илдизи бурама ўқ илдиздан иборат бўлиб, 2 м дан ортиқ чуқурликка боради.

Етмак илдизининг таркибида 10—30% сапонин моддаси, шунингдек, агликоногипсоген, 3 молекула ксилоза ва бир молекула глюкурон кислота, галактоза, рамноза, фуроза ва арабиноза каби моддалар бор. Илдизидан аҳоли нишолда тайёрлашда кўпиртирувчи модда сифатида фойдаланиб келади. Етмак озиқ-овқат, қандолат ва виночилик саноа-тида, тиббиётда (балғам кўчирувчи ва организмни мустаҳкамловчи дорилар тайёрлашда) қўлланилади, тўқимачилик саноатида газламаларни окартириш, ипак ва жун газламаларни ювиш учун ҳам ишлатилади.

Loading...