ЕТТИ ЙИЛЛИК УРУШ

ЕТТИ ЙИЛЛИК УРУШ (175663) – Австрия, Франция, Россия, Испания, Саксония ва Швеция билан Пруссия, Буюк Британия, Португалия ўртасида бўлган уруш. Англия ва Франциянинг ўзга ҳудудлар учун кураши ҳамда Пруссия сиёсий манфаатларининг Австрия, Франция ва Россия манфаатлари билан тўқнашуви туфайли келиб чиққан. 1761 й. да Пруссия ҳалокат ёқасида эди, аммо янги рус шоҳи Пётр III у билан сулҳ тузган (1762) (Екатерина II уни бекор қилган, бирок, урушни давом эттирмаган). Шиддатли курашлар мустамлакаларда ва денгизда ҳам содир бўлган. Пруссия Губертусбург сулҳи (1763) га асосан, Австрия ва Саксония билан Силезияни ўзига қўшиб олган. Париж тинчлик битими (1763) га асосан, Франциядан Буюк Британияга Канада, Шарқий Луизиана, французларнинг Ҳиндистондаги мулкларининг кўп қисми ўтган. Етти йиллик урушнинг асосий натижаси — Буюк Британиянинг Франция устидан мустамлака ва савдо соҳасидаги курашда қозонган ғалабаси бўлган.

Loading...