ЕВГЕНИЙ САВОЙСКИЙ

ЕВГЕНИЙ САВОЙСКИЙ (Eugen von Savoyen) (1663.18.10, Париж — 1736.21.4, Вена) — шаҳзода, Австрия саркардаси. 17-а. нинг 90-й. ларида Италияда француз қўшинларини бир неча марта енгган; туркларни 2 марта (1697, 1716) мағлубиятга учратган; Испания тахти ворислиги учун бўлган жангларда (шу жумладан, Мальплаке ёнида) француз ва француз-бавар қўшинлари устидан ғалаба қозонган; лекин Денен ёнида мағлубиятга учраган. 1703 й. дан император қошидаги ҳарбий, кейинчалик махфий кенгаш раиси. Унга ғалабалари учун генералиссимус (1697) ҳарбий унвони берилган.

Loading...