ЕВКЛИД

ЕВКЛИД, Эвклид (Eukleides) (мил. ав. 3-а.) — юнон математиги; мат., оптика, механика, мусиқага оид асарлар муаллифи. Евклид асли тир (Ливан)лик бўлиб, Искандарияда яшаб, ижод этган ва у ерда ўз илмий мактабини яратган. Асосий математик асари — «Негизлар». Унда Евклид ўзигача Юнонистонда тўпланган бой математик материални мантиқий тартибга туширган, мат. нинг келгуси тараққиётига асос солган. Бу асар мат. тараққиётида муҳим ўрин тутди. «Шаклларни бўлакларга бўлиш тўғрисида» асарининг арабча таржимаси сақланиб қолган (яна қ. Евклид геометрияси, Евклид «негизлари»).

Loading...