ЕВПАТОРИЯ

ЕВПАТОРИЯ — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар (1784 й. дан), Қора денгиздаги порт. Симферополдан 64 км шим.-ғарбда. Т. й. станцияси. Аҳолиси 110 минг кишидан зиёд (1990 й. лар ўрталари). Денгиз бўйи иқлимий ва бальнеобалчиқ (асосан болалар) курорти. Озиқ-овқат (сут, балиқ ва б.) саноат корхоналари, механика з-ди бор. Ҳоз. Евпатория ўрнида мил. ав. 6—2-а. ларда юнонларнинг Каркинитид колонияси бўлган, сўнгра уни скифлар эгаллаб олган. 16— 17-а. ларда туркларнинг Гезлов қалъаси. Россия Қримни босиб олгач, Гезлов 1784 й. дан Евпатория деб аталди. Жоме масжиди (1552, Хожа Синон) сақланган.

Loading...