ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ (ЕТТБ) (The European Bank for Reconstruсtion and Development) — Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари, шунингдек, МДҲ га аъзо мамлакатларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга ёрдам кўрсатувчи халқаро банк. 1990 й. да 42 аъзо мамлакат ҳукуматлари томонидан 10 млрд. экю маблағ билан ташкил этилган. 1991 й. дан фаолият олиб боради. Штаб-квартираси Лондонда. ЕТТБ бозор иктисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар (давлат мулки ва корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда монополиядан чиқариш; тадбиркорликни ривожлантириш; и. ч., хизмат кўрсатиш ва молия секторларига инвестицияларни жалб этиш; капитал бозорини шакллантириш ва ҳ. к.)га молиявий ёрдам кўрсатади ва уларнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига тезроқ қўшилишига кўмаклашади. Банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлар синфини шакллантириш масалаларига катта эътибор беради, транспорт, энергетика, и. ч. соҳаларидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялашда иштирок этади. Банк ресурсларининг камида 60% хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари ёки хусусий сектор корхоналарига, 40% инфратузилма ёки бошқа лойиҳаларга йўналтирилади. 1997 й. да банк томонидан Европа Иттифоқи б-н ҳамкорликда молиявий таъминлаган лойиҳалар қиймати 240 млн. экюни ташкил этди.

Ўзбекистон 1992 й. бошида ЕТТБга аъзо бўлди ва шу йили Тошкент ш. да унинг ваколатхонаси очилди. 1993 й. дан Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда иштирок эта бошлади. 1994 й. 10 янв. да ЕТТБнинг Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига лойиҳаларни молиялаш масалалари бўйича салбий гаров шартларини бекор қилди. ва банк инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика мажмуи, туризмни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, табиий ресуреларни узлаштириш, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатнинг бошқа тармоқларини тараққий эттириш каби етти йуналишда фаолият юритади. ЕТТБ Фарғона нефтни қайта ишлаш з-дини жиҳозлаш (умумий қиймати 81,5 млн. экю); энергетика и. ч. қувватларини ошириш ва Сирдарё ГРЭСнинг халқаро андозаларга мувофиқлигини таъминлашга қаратилган (умумий қиймати 25,2 млн. экю) ва Тошкент халқаро аэропортини таъмирлаш, шунингдек, хавфеизликни ошириш учун махсус жиҳозлар сотиб олиш (умумий қиймати 43,5 млн. экю) лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратди.

Ҳоз. вақтда Ўзбекистонда ЕТТБ иштирокида умумий қиймати 1 млрд. АКД1 долларидан ортиқ бўлган 15 лойиҳа амалиётга жорий этилмоқда (бунда банкнинг бевосита молиялашдаги улуши 597,7 млн. АҚШ долларига тенг). Хусусан, ЕТТБ томонидан Ўзбекистонда урта ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 120 млн. АҚШ долларидан иборат кредит берилди. Шундан 60 млн. АКШ доллари ҳукумат кафолатисиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, 60 млн. доллари эса ҳукумат кафолати билан бошқа тижорат банкларига берилган (2001).

Ашур Қодиров.

Loading...