ЕВРОПА

ЕВРОПАКАВКАЗОСИЁ ТРАНСПОРТ ЙЎЛАГИ, TRACECA – Европани Кавказ оркали Осиё билан боғлайдиган автомобиль ва т. й. лари мажмуи. Дастлаб Брюсселда 1993 и. май ойида Ўрта Осиё республикалари, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия давлатларининг савдо ва транспорт вазирлари иштирокида ўтказилган конференцияда бу йўлакни қуриш дастури қабул қилинган. Конференцияда Европа Иттифоқи томонидан молияланадиган Ғарб-Шарқ йўналишида Европадан Қора денгизни кесиб ўтиб, Кавказ, Каспий денгизи орқали Ўрта Осиё ва ундан Хитойга чиқадиган транспорт йўлагини қуриш бўйича техникавий ҳамкорлик ҳақида битам имзоланди.

Дастурни амалга ошириш мақсадлари Марказий Осиё ва Закавказье республикаларининг Европа ва жаҳон бозорларига муқобил транспорт йўлаклари орқали чиқишига имконият яратиш б-н уларнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини қўллаб-қувватлаш; бу республикалар ўртасида минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш; бу йўлакни Трансевропа тармоқлари (TENs) билан боғлаш ва б. дан иборат; Е. — К. — О. т. й. Марказий Осиёдан юкларни жаҳон бозорларига хизмат кўрсатадиган йирик тоннажли денгиз кемаларига етказиб бериш учун энг қисқа ва энг арзон йўлдир. 2000 и. га қадар техникавий ҳамкорликнинг 28 тадқиқоти (37 млн. евро) ва инфратузилмаларни тиклаш бўйича 10 инвестиция лойиҳаси (48 млн. евро) маблағ билан таъминланди.

Йўлакни барпо қилишда йирик халқаро молиявий муассасалар иштирок этади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки йўналиш бўйича портлар, т. й. лар ва автомобиль йўллари капитал лойиҳалари (умумий миқдори 250 млн. АҚШ доллари), Жаҳон банки Арманистон ва Грузиядаги автомобиль йўллари бўйича капитал лойиҳаларини (40 млн. АҚШ доллари) ва Осиё тараққиёт банки автомобиль ва т. й. ларни такомиллаштиришни молиялаш мажбуриятини олган. Европа Иттифоқидаги хусусий инвесторлар Марказий Осиё ва Кавказдаги транспорт компаниялари билан қўшма корхоналар ташкил қилган.

Европа — К. — О. т. й. нинг умумий уз. 10 минг км. дан ортиқ. Унинг 677 км (ОлотБухороНавоийСамарқандЖиззахТошкент — Ғишткўприк йўналиши) Ўзбекистон ҳудудидан ўтади.

Тоҳиржон Мирзаев.