ЕВРОПА

ЕВРОПА (юн. Europe, осурий тилида «эреб» — ғарб) — қитъа, Евросиё материгининг ғарбий қисми. Майд. 10507 минг км2; 730 минг км2 ни ороллар ташкил этади. Қитъа Шим. ярим шарда жойлашган, Осиё билан чегараси шартли равишда Урал тоғларининг шарқий этаги, Эмба дарёси, Каспий денгизи, Кумаманич ботиғи орқали ва Дон дарёсининг қуйилиш жойидан ўтказилган. Шим. дан Шимолий Муз океани ва унинг денгизлари (Кара, Баренц, Оқ, Норвегия) б-н, ғарб ва жан. дан Атлантика океани ва унинг денгизлари (Болтиқ, Шимолий, Ўрта, Мармар, Кора ва Азов) билан чегараланган. Европанинг материкдаги чекка нуқталари: шим. да — Нордкин бурни (7Р08’ ш. к.), жан. да — Марроки бурни (36°00’ ш. к.), ғарбда — Рока бурни (9°34’ ғ. у.), шаркда — Кутбий Урал тоғининг шарқий этаги (67°20’ шқ. у.). Е. ҳудудининг 25% ини ярим ороллар ташкил этади, уларнинг энг йириклари: Кола, Скандинавия, Ютландия, Бретань, Пиренеи, Апеннин, Болқон, Крим ярим ороллари. Европага карашли орол ва архипелаглардан энг йириклари: Новая Земля, Франц-Иосиф Ери, Шпицберген, Британия, Исландия, Ирландия, Корсика, Сардиния, Сицилия, Крит. Е. қирғоқ чизиғининг умумий уз. 38 минг км. Қирғоклари кучли емирилган, денгиз ва қўлтиқлар қуруклик ичкарисига кириб борган.

Табиати. Рельефи нингаксари қисми пасттекислик ва қирлардан, 1/5 қисми тоғлардан иборат. Европа ўртача (300 м чамаси) ва максимал (4807 м, Альп тоғларидаги Монблан чўққиси) баландлиги жиҳатдан бошқа қитъалардан (Австралия бундан мустасно) кейинда туради. Баъзи р-нлари (Каспий бўйи пасттекислиги — 28 м, Шим. ва Болтиқ денгизлари соҳили) денгиз сатҳидан паст. Европа рельефи тектоник тузилиши ва таркиб топиши тарихи жихдтидан хилма-хил. Европанинг шарқий қисмини Шарқий Европа текислиги эгаллайди. Унинг юзаси тўлқинсимон, тепалик кўп, ўртача бал. 170 м. Баъзи жойлари 200 м ва ундан ҳам баландроқ бўлиб, қуйидаги қирлар бор: Валрока бурни — Европанинг ғарбий энг чекка нуқтаси.

Ўрта Рус, Волга бўйи, Днепр бўйи, Волинь, Подольск ва б. Шарқий Европа текислиги аста-секин Ўрта Европа текислигига ўтиб боради. Ғарбий Европанинг катта қисми тоғлардан иборат. Жан. да ёш бурмали тоғлар кўтарилиб туради, булар — Пиренеи, Альп, Апеннин, Карпат, СтараПланина тоғлари, Динара ясситоғпиги. Европанинг ўрта қисми қад. тоғлар — Севенна, Юра, Гарц, Шварцвальд, Судет ва б. лардан иборат. Қад. тоғларга яна Грампиан, Пеннин, Скандинавия тоғлари ва Урални киритадилар. Европа рельефининг тараққиётида плейстоцен муз босишларининг роли катта. Кўп жойларда музлик излари ҳозиргача сақланган. Музликнинг асосий маркази — Скандинавия, кичикроқ марказлари — Британия о. лари, Альп ва Карпат тоғлари бўлган. Муз қалинлиги 2,0—2,5 км га етган.

Геологик тузилиши. Европа ҳудуди геологик тузилиши жиҳатидан тўрт қисмга бўлинади: Шарқий Европа платформаси; каледон бурмаланиши структуралари; герцин бурмаланиши структуралари (Англия жануби, Франция, Испаниянинг бир қисми, Польша ва Чехия массиви) ва Жанубий Европа даги Альп бурмаланиши структуралари.

Шарқий Европа платформасини кембрийгача пайдо бўлган кристалли бурмаланган фундамент ташкил қилади. Бу фундамент Болтиқ қалқони (Финляндия, Швеция, Норвегия жануби, Карелия, Кола я. о.), Украина қалқони (Днепрнинг ўнг соҳили, Азов буйи, Воронеж тепаликлари) ва Тиман кря-жида ер юзасига чиққан, бошқа жойларда чуқур жойлашган булиб, палеозой, мезозой ва кайнозой ёткизиклари билан крпланган. Каспий буйи (8—10 км), Днепр-Донецк (4—5 км), Москва (2—3 км), Польша-Литва ва Печора ботиқларини жуда қалин тоғ жинслари қатлами қоплаб ётади. Силур даврининг охирида ҳосил булган каледон бурмаланиши структуралари (Скандинавия, Буюк Британия ва Ирландия тоғлари) кембрийгача ҳосил булган кристалли сланецлар, кембрий, ордовик ва силур даврларига мансуб чўкинди ва вулкан жинсларидан таркиб топган.

Герцин бурмаланиши структуралари палеозой эрасининг охирида ҳосил бўлиб, кембрийдан олдинги ва палеозой эрасида вужудга келган чукинди, вулкан ва отқинди жинслардан иборат. Унга Англия жануби, Испаниянинг ғарби, Португалия, Бретань я. о., Марказий Франция массиви, Вогеза, Шварцвальд, Арденна, Сланецли Рейн, Гарц тоғлари, Урал ва Новая Землядаги бурмаланган ётқизиқлар киради.

Альп бурмаланиши структуралари токембрий, палеозой, мезозой, кайнозой эраларига мансуб чукинди ва отқинди жинслардан таркиб топган. Уларга Қрим, Стара-Планина, Карпат, Альп, Апеннин, Корсика, Сардиния, Пиреней, Иберия ва Бет тоғлари киради. Неоген бошида кўтарилган тоғ тизмалари этагида Аквитания, Швейцария-Бавария, Карпат олди ва Кавказ олди ботиклари, Вена, Венгрия ботиклари каби тоглараро ботиклар пайдо бўлган ҳамда улар неоген-тўртламчи даврлар ётқизиклари билан тўлган. Неоген ётки-зикдари мавжуд Қора ва Ўрта денгизлар ботиклари кайнозой эрасида ҳосил бўлган. Неогенда чуқур синиклар пайдо бўлиши билан Карпат тоғларида, Рейн дарёси буйида ва б. жойларда вулканлар отилган. Кейинги даврда вулкан отилиши Италияда (Везувий, Этна ва б.) да-вом этмоқда. Тоғ тизмаларининг кутарилиши ва пастликларнинг чўкиши Ер пўстининг энг янги ҳаракатларидан даолат беради.

Фойдали қазилмалари. Европада нефть ва газ конлари палеозой ва мезозой ётқизиқлари орасидан (Волга-Урал, Каспий бўйи, Днепр-Донецк, Польша, ГФР, Нидерландия, Буюк Британия ҳамда Шим. денгиз туби ва б. жойлардан); Альп тоғлари этаги ва тог оралиғидаги букилмаларда (Руминия, Венгрия, Болгария, Италия ва б.) нефть неоген ётқизиқлари орасидан топилган. Тошкўмир ва қўнғир кўмирнинг катта конлари (Дон, ЛьвовВолинь, Москва ёни, Печора ҳавзалари, Польша, ГФР, Бельгия, Буюк Британия) бор. Темир ва марганец рудалари, боксит, рангли металлардан мис, никель, кобальт, қурғошин, кумуш конлари асосан герцинид минтақасида мавжуд, калий ва тош тузлари Украина, Белоруссия, Каспий буйи ва Урал олдида ҳамда пермь ётқизиклари орасида учрайди. Апатитнефелин рудаларининг йирик конлари Кола я. о. да, катта туз конлари Дания, ГФР ва Польша ҳудудларида топилган.

Иқлими. Европанинг аксарият қисми ўртача кенгликларда жойлашган. Европада арктика, субарктика, муътадил ва субтропик минтакалар икдим типлари бор. Европа нингарктика минтақасидаги оролларида иқлим совуқ, қиш узоқ, ёз қисқа (июлнинг уртача т-раси 5° дан паст). Субарктика минтакасида (Исландия, Фенноскандия, Шим. ва Шарқий Европа текислигида) ёз узоқроқ ва илиқроқ, июлда ўртача т-ра 10—12°. Қиш ғарбий р-нларда юмшоқ, шаркда совуқ; ёғин 400—1000 мм, буғланиш ёғинга нисбатан кам. Мўътадил минтақанинг (Е. нинг Ўрта денгиз буйи ва Қримнинг жан. дан бошқа қисми) шим. да иқлим совуқ, жан. да илиқ, ғар-бида денгиз иқлими, шарқида эса мўътадил континентал, қиш совуқ, ёз шим. да салқин, марказида илиқ, жан. да иссиқ. Субтропик минтакада иклим Урта денгиз типли, қиш илиқ, серёмғир (янв. нинг уртача т-раси 4 — 12°), ёз иссиқ ва қуруқ.

Қишда энг паст ойлик тралар Европанинг шим.-шарқида Печора дарёси хавзасида булади (бу ерда энг паст т-ра —52° қайд қилинган). Умуман қиш Шарқий Европада совуқ. Шарқий Европанинг жан. да қор бир ой, шим. да 7—9 ой эримайди. Июлда уртача т-ра Европада Урта денгиз атрофида (28—30°) ва Каспий денгизи буйида (24—26°) энг юқори, Арктика о. ларида энг паст (2— 4°) булади. Энг юқори т-ра (48°) Пиренеи я. о. нинг жан. да кузатилган.

Европада йиллик ёғин миқдори ғарбдан шарққа томон камайиб боради. Атлантика океанига яқин р-нларда йилига 1000— 2000 мм ёғин ёғади. Шарқий Европада йиллик ёғин миқдори 300—500 мм, Каспий денгизи буйида 200 мм ва ундан кам, Арктика оролларида 300—400 мм. Европанинг катта қисмида йиллик ёғин миқдори буғланишга нисбатан кўпроқ.

Ички сувлари. Оқиб турадиган сувнинг ҳажми (2850 км3) жиҳатидан Е. Ер юзида Жан. Америкадан кейин 2-ўринда. Европада сув оқими ғарбдан шарққа ва шим. дан жанубга томон камайиб боради. Европанинг катта қисми Атлантика океани ва унинг денгизлари ҳавзасига, оз қисми Шим. Муз океани ва ички қавза — Каспий денгизига мансуб.

Йирик дарёлари. Шарқий Европа текисликларида жойлашган. Волга дарёси уз. (3530 км), ҳавзасининг майд. (1360 минг км2) ва ўртача йиллик сув сарфи (8000 м/ сек) бўйича 1-ўринда. Бошқа дарёлари: Урал, Днепр, Дон, Печора, Днестр, Шим. Двина. Ғарбий Европа даги энг катта дарёлар: Дунай (уз. 2850 км, ҳавзасининг майд. 817 минг км2), Рейн, Эльба, Висла, Луара, Тахо, Одра. Дарёлар Шарқий Европа текисликларида қордан, қисман ёмғирдан, Ўрта Европа текисликларида, асосан, ёмғирдан, Альп тоғларида қор, ёмғир, қисман музликларнинг эришидан, Ўрта денгиз бўйидаги карст рельефли р-нларда грунт сувларидан тўйинади. Европа дарёларига оқимни тартибга солиб турувчи кўплаб сув омборлари ва б. сув иншоотлари қурилган, уларнинг кўпчилиги ўзаро ва кўллар билан каналлар орқали боғланган, натижада уларнинг транспорт аҳамияти ортган.

Кўллар. Европада нотекис тақсимланган. Улар асосан, тўртламчи даврда музлик босган ерларда жойлашган. Текисликлардаги кўллар: Ладога, Онега, Венерн, Балатон, Веттерн, Меларен, Имандра; тоғ этагида жойлашган кўллар: Женева, Лаго-Мажоре, Комо, Гарда ва б. Баланд тоғ тепаларида «альп» кўллари, Апеннин я. о. ва Исландияда вулкан кўллари бор. Кўлларнинг суви чучук. Жан.-шарқдаги арид р-нларда кўл суви шўр ва жуда минераллашган (Эльтон, Босқунчоқ). Е. нинг Осиё билан чегарасида дунёдаги энг катта кўл — Каспий денгизи жойлашган. Европанинг шим. ва шим.-шарқида ботқоқлик кўп.

Музликлари. Европа даги музликларнинг умумий майд. 118 минг км2 дан зиёд. Энг йирик музликлари Шпицберген (58 минг км2), Новая Земля, Франц-Иосиф Ери, Исландияда ва Скандинавия тоғларида.

Музликларнинг қалинлиги 400 — 600 м, айрим жойларда 1000 м гача. Альп тоғлари, Уралнинг шим., Пиренеи, Сьерра-Невада тоғларида ҳам музликлар бор.

Тупроқлари ўз хусусиятига кўра 4 минтақа (арктика, бореал, суббореал ва субтропик) зоналарига бўлинган. Бореал ва суббореал минтақа тупроқлари катта майдонни эгаллаган. Тупроқларининг зоналлик структураси ва типларига кўра Ғарбий Европанинг океан иклимли р-нлари Шарқий Европанинг континентал иклимли р-нларидан фарқ қилади. Арктика минтақасида арктика ва тундра тупроқлари шаклланган. Бореал минтақада подзоллашган, сур тусли ўрмон, чимли торфсимон тупроқлар тарқалган. Бу зонада интрозонал тупроқлардан аллювиал, чимли-карбонатли, торфли ботқоқ тупроқлари ва б. бор. Тоғли р-нларда тоғтундра, чимли-подзоллашган, сур тусли ўрмон тупроқлари учрайди. Суббореал минтақанинг мўътадил кон-тинентал р-нларида қора ва каштан, қўнғир чала чул тупроқлари, океан иклимли р-нларда қўнғир ўрмон, чимли-карбонатли, тоғларда подзоллашган, тоғ-ўтлоқ тупроқлари тарқалган. Субтропик минтақада қўнғир, қизил, сариқ, бўз-қўнғир, Ўрта денгиз атрофидаги тоғларда тоғ қўнғир ва жигарранг тупроқлар бор. Қора, қўнғир ва сур тусли ўрмон ҳамда жигарранг тупроқли ерлардан деҳқончиликда кўпроқ фойдаланилади.

Ўсимликлари. Флористик таркибига кўра Европа ўсимликлари Голарктика областита киради. Европа флорасида Осиё, Африка ва Шим. Америка ўсимликларига хос оила, туркум ва турлар кўп, эндемиклар эса кам. Европада қуйидаги ўсимлик типлари мавжуд: тундра, бореал ёки тайга, дашт, чўл, субтропик ўсимликлари. Ўрмон ўсимликлари энг катта майдонни эгаллаган, тундра ва чўл ўсимликлари у қадар кўп эмас. Европа худудида табиий ландшафтлар деярли қолмаган, улар ўрнини ўзгартирилган маданий ландшафтлар эгаллаган. Тундра ва тоғларнинг ландшафти ва фаунаси кам ўзгарган. Ўрта ва Жанубий Европада кенг баргли ўрмонлар кўплаб қирқиб юборилган. Тундрада йўсин ва лишайник, ўт, буталар, жан. да дарахтлар ўсади. Тайга ўсимликлари кенг майдонда тарқалган, жан. чегараси 57— 58° ш. к. дан ўтади. Тайга зонасида игна баргли ўрмонлар, ўтлоқлар, ботқоқликлар бор. Кенг баргли ва игна баргли аралаш ўрмонлар тайгадан жан. да жойлашган ва Скандинавия жан. дан Уралгача чузилган. Кенг баргли урмонларнинг жан. чегараси Ғарбий Европада 40° ш. к. дан, Шарқий Европада 53—54° ш. к. дан ўтган. Тоғ оралиғидаги текисликлар (Чехия текислиги, Ўрта Дунай текислиги)да утлокли даштлар бор. Тоғ ён бағрилари (пастдан юқорига) кенг баргли, игна баргли, субальп бутазорлари, альп ўтлоқлари билан қопланган. Ўтлоқлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Кенг баргли ўрмонлардан жан. да ўрмонли дашт ва дашт зонаси бўлиб, бу ерлар асосий деҳқончилик р-ни. Табиий ўсимликлар фақат қўриқхоналардагина яхши сақланиб қолган. Чала чўл ва чўл зоналаридан кўй боқиладиган яйлов сифатида фойдаланилади. Европанинг субтропик р-нларидаги текислик ва тоғ этакларида доим яшил ксерофил ўрмон ва бутазорлар бор. Ўрта денгиз атрофидаги ўрмонлар кесилиб, ўрни экинзор, токзор ва цитрус ўсимликлар плантацияларига айлантирилган.

Ҳайвонот дунёси Голарктика зоогеографик областига мансуб. Ҳайвон турлари географик зоналар бўйича, асосан ўсимлик типларининг жойлашишига мувофиқ тарқалган. Тундрада иқлим совуқлигидан ҳайвон тури кам. Майда кемирувчилар, шимол буғуси, қутб тулкиси, бўри, тюлень, ҳар хил қушлар яшайди. Шпицбергенда мушкли қўчқорбуқа иклимлаштирилган. Тайга ҳайвон турига бой. Сут эмизувчилардан қўнғир айиқ, бўри, тулки, соболь, тийин ва б., турли қуш, ҳашарот кўп. Аралаш ва кенг баргли урмонларда ёввойи мушук, асл буғу, тўнғиз, лось ва б. ; қўриқхоналарда зубр яшайди. Кушлардан какку, булбул, бойўғли ва б. бор. Ўрмон ҳайвонлари, айниқса йирик сут эмизувчилар жуда камайиб кетган.

Шарқий Европанинг дашт ва чала чўл р-нлари учун кемирувчилардан юмронқозиқ, қуён, кўшоёқ, сув каламуши ва б. хос. Каспий денгизи бўйида сайғоқ, қарсоқ тулки, қумсичқон; қушлардан бургут, бедана ва б. кўпроқ учрайди. Ўрта денгиз атрофида тоғ ҳайвонлари яшайди. У ерда судралувчилар, сувда ва курукликда яшовчилар кўп. Сут эмизувчилардан безоар ва альп эчкилари, ёввойи қўй, жайра, Гибралтарда магот маймуни; қушлардан чумчуқ, зағизғон, қалдирғоч; судралувчилардан калтакесак, геккон, илонлар, тошбақа; сувда яшовчилардан — бақа, қурбақа, саламандра, тритон бор.

Географик тадқиқотлар тарихи. Европа қитъасининг айрим қисмларини кашф этишни критликлар бошлаб беришган. Улар мил. ав. 16-а. дан олдинроқ Киклада архипелагини эгалладилар. Пелопоннес я. о. да яшовчи ахейлар мил. ав. 15—13а. ларда Пинд ва Олимп тоғларини, Халқидия я. о., Шим. Спорада, Лемнос ва Иони о. ларини кашф қилдилар. Мил. ав. 9-а. да финикиялик денгизчилар Апеннин я. о., Мальта, Сицилия, Сардиния, Балеар о. лари, Пиренеи я. о. соҳилларига сузиб борадилар. Мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарига келганда юнонлар Жанубий Европа соҳилларини кашф этиб бўлдилар. Мил. ав. 320 й. гача юнонистонлик Пифей Европанинг ғарбий соҳилларини — Бискай қўлтиғидан Шим. денгизгача ўрганди. Мил. ав. 4-а. гача юнонлар Болқон ва Апеннин тоғлари орқали ўтиб, Шарқий Альп тоғларигача борганлар. Мил. ав. 58—51 й. ларда Юлий Цезарь легионлари Франциянинг кўп дарёлари ва Буюк Британиянинг Темза дарёсигача бўлган жойларни ўргандилар. Мил. ав. 35 — мил. 9 й. да Октавиан Август саркардалари Марказий Европага бостириб кириб, Рейн, Дунай водийлари, Фриз о. лари билан танишдилар. 43—84 й. ларда римликлар Уэльс я. о., Мэн ва Англси о. лари, Пеннин тоғларигача бордилар. 8-а. да ирландлар Фарер о. лари ва Исландияга биринчи бўлиб бордилар. 9-а. да бу оролларни норманнлар эгалладилар. Улар Скандинавия ва Кола я. о. ларини шим. дан айланиб, Ок, денгизгача етиб бордилар. Болтиқ денгизининг Ботник, Рига, Фин қўлтикларида сузиб, барча йирик оролларни, Неман ва Ғарбий Двина дарёлари этакларини кашф этдилар. 8—9-а. ларда араблар бутун Жанубий Европа, 711—718 й. ларда ўзлари босиб олган Пиренеи я. о. билан жан.-шарқ ва шаркда Эмба ва Ёйиқ (Урал) дарёлари ҳамда Волга бўйининг унга Кама дарёси қуйилишигача бўлган жойларини ўргандилар.

Шарқий Европанинг қолган ҳамма р-нлари ва бутун Шимолий Европани Болтик, денгизи қўлтиклари ва Оқ денгиздан Уралгача руслар тадқиқ қилди. 15—16-а. ларда рус денгизчи сайёҳлари Шимолий Европанинг бутун қирғоқлари бўйлаб сузиб, Канин я. о., Колгуев, Вайгач, Новая Земля ва Шпицберген о. ларини ўргандилар. 16-а. 2-ярмида рус ер ўлчовчилари Шарқий Европа даги даре, йирик кўллар, орол ҳамда ярим оролларни тадқиққилиб, харитага туширдилар. 18-а. да рус сайёҳлари Урал тоғлари, Ялпи Сирт, Каспий бўйи пасттекислиги, Кумаманич ботиғи, Валдай қирлари ва б. жойларни ўргандилар.

Жанубий Европа денгизлари соҳили ва Атлантика океани соҳилини 13—15-а. ларда, асосан Италия денгизчилари батафсил тадқиқ қилиб харитага туширдилар. 18-а. охирларида француз, итальян, поляк ва б. олимлар Апеннин, Альп, Карпат, Пиреней, Динара тоғлари, Марказий Франция массивини ўрганишни давом эттирдилар. 19-а. да геолог ва географлар Альп ва Фенноскандия тогларининг тузилишини, Буюк Британия о. нинг рельеф хусусиятларини аниқладилар. Аҳолиси 2000 й. га келиб 725,5 млн. киши га етди.

Антропологик таркиби. Европанинг деярли барча аҳолиси катта европоид ирқига мансуб бўлиб, бир неча кичик ирқларга бўлинади. Скандинавия мамлакатлари, Буюк Британия, Ирландия, Исландия, Нидерландия, Эстония ва Латвия ҳудудларида атлантика-болтиқ ирқига мансуб аҳоли яшайди. Европанинг марказий вилоятлари ва унинг шарқий қисмида ўрта европа ирқига мансуб турли халқлар бор. Адриатика денгизи шарқидаги мамлакатларда, Греция шимоли, Болгария, Австрия жануби ва Италия шимоли (Тироль), Кора денгизнинг шим., ғарби ва шарқида истиқомат қилувчи аҳоли болқон-кавказ ирқига киради. Испания, Италиянинг катта қисми, Франция, Греция жануби, Ўрта денгиз оролларида ҳинд-ўрта денгиз ирқига, Литва, қисман Латвия ва Шимолий Европанинг Россия қисмида оқ денгиз-болтиқ ирқига мансуб халқлар яшайди. Европанинг Урал ва Волга ҳавзалари ва б. ҳудудларда турли ирққа мансуб халқлар бор.

Этник таркиби. Европа халқлари тилларининг кўпчилиги ҳинд-европа тиллари оиласига мансуб. Шарқий ва Жан.-Шарқий Европада славянлар гуруҳига мансуб халқлар жойлашган. Руслар, украинлар, белоруслар — шарқий славянлар; поляклар, чехлар, словаклар — ғарбий славянлар; болгарлар, македонлар, серблар ва черногорлар жан. славянларни ташкил этади. Шим. ва Марказий Европада герман тилларида сўзлашувчи халқлар — немислар, австрияликлар, швейцарияликлар, люксембурглар, голландлар, фламандлар, инглизлар, шотландлар, данлар, шведлар, норвеглар, исландлар ва б. яшайди, Жан.-Ғарбий Европа аҳолиси роман тилларида сўзлашувчи халқлар — итальянлар, французлар, испанлар, португаллар, руминлар, молдаванлар ва б. дан иборат.

Жан.-Шарқий Европа даги ҳинд-орийлар гуруҳига мансуб лўлиларнинг кўпчилиги ва барча мамлакатларда истиқомат қилувчи деярли ҳамма яҳудийлар (расмий тили — идиш, иврит тили) маҳаллий тилда сўзлашади. Грек тили ва албанлар тили ҳинд-европа тилларининг алоҳида гуруҳига киради. Европа аҳолисининг салмоқли қисмини урал-олтой халқлари тилларида сўзлашувчилар ташкил этади. Финлар, эстонлар, кареллар, мордвалар, марилар, удмуртлар, венгерлар ва б. угор-фин тилларида, чувашлар, татарлар, бошқирдлар, гагаузлар ва б. туркий тилларда гаплашади.

Европада христиан дини, асосан икки оқим (православие ва католицизм)га бўлинади; шунингдек, 16—17-а. лардаги реформация даврида католик черковидан ажралиб чиққан протестантизм ва б. диний оқимлар бор. Шарқий ва Жан.-Шарқий Европа халқларида православие, Жан.-Ғарбий Европа аҳолиси ўртасида католицизм кенг ёйилган. Европа даги туркий халқлар, албанлар, лўлиларнинг кўпчилиги, шунингдек, боснийлар ва болгарларнинг бир қисми ислом динига, яҳудийлар иудаизмга эътиқод қилади.

Сиёсий бўлиниши. Европанинг ҳоз. сиёсий харитаси 1990-й. лардаги сиёсий ўзгаришлардан сўнг янгиланди. Бир қанча давлатлар, жумладан шўролар иттифоқининг барҳам топиши, Югославиянинг парчаланиши, Чехословакиянинг Чехия ва Словакияга бўлиниши натижасида бир канча янги давлатлар вужудга келди, ГДР ва ГФР бирлашди.

Loading...