ЕВРОПА ВАЛЮТА ҲАМКОРЛИГИ ФОНДИ

ЕВРОПА ВАЛЮТА ҲАМКОРЛИГИ ФОНДИ (European Monetary Cooperation Fund) — Европа Иттифоқининг махсус фонди. 1972 и. Базелда имзоланган тартибга солинадиган валюта йўлагини яратиш тўғрисидаги битимни амалиётга жорий этиш мақсадида 1973 й. да тузилган. Фонд Халқаро ҳисоб-китоблар банки ёрдамида Иттифоқ мамлакатлари валюта бозорида интервенциялар туфайли юзага келадиган ўзаро дебет ва кредит операцияларида клиринг агент сифатида фаолият юритади. Бундан ташқари фонд Иттифоқ доирасида иштирокчи мамлакатлар тўлов балансларида юзага келадиган вақтинчалик қийинчиликларни енгиллатиш имкониятини берувчи қисқа муддатли кредитлар тизимини бошқаради. Фонд Европа валюта тизими доирасида хам шундай вазифаларни бажариб келмоқда.

Loading...