ЕВРОПА ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ

ЕВРОПА ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ЕХҲТ) – давлатлар ўртасида хавфсизлик ва ҳамкорликни таъминлашга қаратилган ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи ва уларнинг ривожланиш тамойилларини белгилаб берувчи, шунингдек, ижтимоий-сиёсий жараёнларни демократлаштиришга кўмаклашувчи халқаро ташкилот. Дастлаб умум Европа кенгаши (АҚШ ва Канада иштирокида) сифатида фаолият кўрсатиб Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича кенгаш номи билан аталган (1973—91). 1973 й. 3—7 июлда Хельсинки ш. да кенгашнинг 1 – босқич (Европадаги 33 давлат ташки ишлар вазирлари иштирокида), 1973 й. 18 сент. дан 1975 й. 21 июлигача Женева ш. да 2-босқич (35 давлат вакиллари иштирокида) ва 1975 й. 30 июлдан 1 авг. гача Хельсинки ш. да 3-босқич (35 мамлакат сиёсий ва давлат раҳбарлари иштирокида) учрашувлари бўлган. Пировардида Якунловчи ҳужжат қабул қилиниб, у Европада тинчликни таъминлашнинг муқим омилига айланган. Кенгашнинг Мадрид кон-ференцияси (1991 й. апр.)да ЕХҲТ Парламент ассамблеясини ташкил этишга қарор қилинди (1991 й. июлда таъсис этилган). Европада юз берган жараёнлар, «совуқ уруш»нинг тугаши натижасида вужудга келган ўзгаришлар кенгашнинг ташкилот сифатида тўлиқ шаклланишига олиб келди. ЕХҲТга 54 давлат аъзо (2002 й. янв.). Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари 2 йилда бир марта олий даражада учрашув ўтказадилар. ЕХҲТнинг Истанбул ш. да бўлган саммитида (1999 й. 18—19 нояб.) Европада хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг 21-а. даги янги тамойиллари белгиланди. Ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ҳар йили учрашиб турадилар (Вазирлар кенгаши). Ташкилотнинг яна бир органи — Бошқарувчи кенгаш ҳар йили 3 марта Прага ш. да йиғилади, бир марта иқтисодий форум ўтказади. Мунтазам ишловчи доимий кенгашнинг мажлислари ҳафтада 1 марта бўлади. Хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлаш, қуролланиш устидан назорат масалаларини муҳокама қилувчи Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик форуми мавжуд. Унинг мажлислари ҳам ҳар қафтада ўтади. ЕХҲТ қароргоҳи Вена ш. да.

Ўзбекистон 1992 й. 30 янв. да ЕХҲТга қабул қилинди. Бу билан Ўзбекистоннинг Европа давлатлари, шунингдек, АҚШ, Канада билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишига янги йўл очилди. ЕХҲТнинг кўплаб тадбирлари орқали Ўзбекистон раҳбарияти халқаро миқёсдаги ташаббусларни, дунёнинг долзарб масалаларига муносабатини жаҳон ҳам-жамияти эътиборига ҳавола қилади. Ўзбекистон Республикаси Президента И. Каримов й. дек.) можаролар юз бериб турган ҳудудларга яширинча қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш, Истанбул саммитида (1999 й. нояб.) терроризмга қарши кураш бўйича халқаро марказ тузиш ҳақида таклиф билан чиқди. Ўзбекистон ЕХҲТ раҳнамолигидаги кўплаб анжуманларга мезбонлик қилиб келади. Тошкентда б-н алоқалар бўйича бюроси иш олиб боради.

Loading...