ЕВРОПА ЯДРО ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ

ЕВРОПА ЯДРО ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ (франц. Conseil Europeen pour La Recherche Nucleare — CERN) Европадаги 12 мамлакат (Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Греция, Дания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Франция, Германия, Швейцария, Швеция) и. т. муассасаси. Унда элементар зарралар физикаси соҳасида назарий ва экспериментал тадқиқотлар олиб борилади. ЮНЕСКО раҳнамолигида 1954 й. ташкил қилинган (маркази Женева яқинида). Ғарбий Европадаги шундай тадқиқотларни мувофиқлаштириб туради. Юқори органи — Кенгаш. 600 МэВ қувватли синхротрон (1957), 28 ГэВ ли (1959), 400 ГэВ ли (1959) ва 400 ГэВ ли (1975) синхрофазотронлар, йиғувчи протон ҳалқалари ва ҳ. к. бор.