ЕВРОПЕОИД ИРҚИ

ЕВРОПЕОИД ИРҚИ, Евросиё ирқи — инсониятнинг асосий катта ирқларидан бири. Терисининг тиниқлиги, майин ва жингалак сочлари, сержунлиги (эркакларда), олдинга туртиб чиккан ингичка бурни, юпқа лаби, ортогнатизм (юз ва жағ суякларининг олдинга туртиб чикмаганлиги) ва б. белгилари билан ажралиб туради. Европа, Шим. Африка, Олд Осиё, Шим. Ҳиндистонда тарқалган; европаликларнинг кўчиб бориши натижасида Америка, Австралия ва Жан. Африкага ҳам ёйилган.

Loading...