Ё

Ё — ўзбек кирилл алифбосининг еттинчи ҳарфи. Ўзбек адабий тилида ёлашган унли бўлиб, «й» ва «о» товушлари бирикмасини ифодалайди. Сўз бошида (ён — йон, ёш — йош ва б.), ўртасида (таёқ — тайоқ, оёқ — ойоқ ва б.) ва охирида (дарё — дарйо, қиё — қийо ва б.) келади. Авесто, УрхунЕнисей, сўғд ёзув ёдгорликларида, лотин, араб графикаси асосидаги алифболарда учрамайди.

Prev Article

ЕХИДНАЛАР

Next Article

ЁБУ