ЁБУ

ЁБУ, Жобу — ўзбек уруғи. Ёбу қозоқлар таркибида ҳам бўлган, тарқоқ ҳолда Зарафшоннинг ўрта ва қуйи оқими (Пайариқ, Пастдарғом, Каттақўрғон, Нарпай, Ғиждувон) да Қарши чўлида яшаган. Чорвачилик ҳамда деҳқончилик б-н шуғулланишган. Ёбу авлодлари ўзбек халқи таркибига сингиб кетган.

Loading...