ЁДГОР МИРЗО

ЁДГОР МИРЗО, Мирзо Ёдгор Муҳаммад ибн Мирзо Султон Муҳаммад ибн Мирзо Бойсунғур ибн Муъинуддин Шохрух ибн Темур (1449—70) — Султон Абу Саид қатл этилгач, Оққўюнли давлати ҳукмдори Узун Ҳасаннннг ёрдами билан Хуросон тахтини эгаллаган (1468). Икки йил ҳукмдорлик қилгач, 1470 й. Султон Ҳусайн Бойқаро билан бўлган жангда ҳалок бўлган.

Loading...