«ЁДГОР» — ўзбек халқ қаҳрамонлик достони. Фозил Йўлдош ўғлилан фольклоршунос Ҳ. Зарифов ёзиб олган (1937). «Ёдгор» «Алпомиш» достонининг давоми бўлиб, наслий туркумлик тамойили асосида яратилган. Алпомишнинг мард ўғли Ёдгор фаолиятига бағишланган. Достонда Бойсин элида Алпомиш йўқлигида ўзини ўзи бек кўтарган Ултонтоз зулмидан безган бир гуруҳ қўнғиротликларнинг Аймоқ элига кўчиб кетиши, у ерда аймоқ полвонлари ўртасида талашда қолган Ойдинойни қутқариш учун Ёдгорнинг олиб борган мардонавор курашлари, Ойдиной ва уруғдошларини юртига олиб қайтиши тасвирланади. «Ёдгор»да «Алпомиш»даги қатор мавзуларнинг янгича талқини орқали мардлик, жасурлик, севгисадоқат, душманга нафрат, ватанга муҳаббат, тотувлик ғоялари тараннум этилади. «Ёдгор» фақат Ўзбекистонда машқур. Қозокларда Ёдгорнинг ўғиллари (Алпомишнинг неваралари) ҳақида «Олатой ва Жапарқул» достони яратилган.