ЁДГОРЛИК

ЁДГОРЛИК — 1) кенг маънода — мамлакат, халқ маданий меросининг бир бўлаги; унинг таркибига музейларда намойиш этиладиган тарихий ва маданий Ёдгорликлар ҳамда қўзғалмас (бино ва б.) Ё. лар киради. Умумий хусусиятларига кўра, археологик, тарихий, меъморий ва маҳобатли санъат Ё. ларига бўлинади, шунингдек, тарихий бадиий қимматга эга бўлган ёзма Ёдгорликлар ҳам унга тааллуклидир. Тарихий ва маданий Ёдгорликларни сақлаш вазифаси умумдавлат ахамиятига эга бўлиб, у маънавий тарбиянинг асосий қисмини ташкил кидали;

2) тор маънода — маълум сана, воқеа ва шахсларни абадийлаштириш мақсадида яратилган санъат асари (хайкал, мақбара, қабртоши, эҳром, зафар токи ва ҳ. к.); уларга фаол ижтимоий таъсир этиш хос бўлиб, бу уларнинг ғоясида, қўйилиши ва шаклий талқинида намоён бўлади. Ёдгорлик умум омма диққатига мўлжалланган ҳамда атроф муҳитни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Қад. кишилик жамоаларида яратилган дафн иншоотлари (мегалит ва қўрғонлар), кейинроқ обелиск, эҳром ва ҳ. к. Ё. нинг илк намуналаридир. Кейинги даврларда мақбара ва қабртошлар кўпинча Ёдгорлик вазифасини ўтаган, уларда дафн ва линий вазифадан кўра мемориал Ёдгорлик вазифаси устунлик қилган. Мужассамотли Ёдгорликлар антик санъатда яратила бошланган: маъжозий ёки портрет, ҳайкал ва ҳайкаллар гуруҳи, чавандозлар ҳайкаллари, стела, зафар токи ва зафар устунлари катори ва б. Ё. лар муқаддас қисобланган жойларда, мил. ав. 6а. дан шаҳар марказларида бунёд этилган. Кўп мамлакатларда улуғ ишлар диний иншоотларда абадийлаштирилган. Дунёвий Ёдгорликлар яратиш анъанаси Италияда Уйғониш даврида вужудга келган. Барокко ва классицизм даврида шаҳарсозликда муҳим ўрин тутган, ампир даврида меъморий Ёдгорлик барпо этиш кенг тарқалган. 18а. 2ярмидан жамоат арбоблари ва буюк шахсларга Ёдгорлик ўрнатила бошланди, 19а. охири ва 20а. бошида бир қатор йирик кўлами билан диққатга сазовор монументлар юзага келди. 20а. да меъморий ва меъморий ҳайкалтарошлик Ё. мажмуа (мемориал иншоот)ларп алоҳида долзарблиги билан аҳамият касб этди. Маъжозий ва портрет шаклларидан холи майда меъморий шаклларга яқин янги тасвирий бўлмаган Ёдгорлик тури пайдо бўлди, Ёдгорликлар мамлакат тарихий солномасининг образли талқинини ҳосил қилди. Дастлаб шакл жиҳатдан кичик бўлган Ёдгорликлар дастгоҳ ҳайкалтарошлигига яқин бўлган, 30й. лардан шаҳар ансамбли ва атроф муҳит манзараси билан уйғунликни юзага келтирадиган маҳобатли қўшимча образлар ёрдамида асосий ғояни ифодаловчи кўп шаклли мужассамотли Ёдгорлик яратила бошланди.

Prev Article

ЁДГОР

Next Article

ЁДНОМА