ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ

ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШжиноят тўғрисида била туриб, ёлғон хабар бериш. Ё. х. б. одил судловни тўғри юритишга путур етказиши, тергов органлари ёки суд фаолиятини нотўғри йўлга солиб, ишнинг чигаллаштириб юборилишига сабаб бўлиши мумкин. Жиноя’; ҳақида била туриб Ёлғон хабар беришнинг ўзи билан жиноят тугалланган ҳисобланади ва бунда бирон-бир оқибатнинг келиб чиққанлиги ва чиқмаганлиги аҳамиятсиздир. Ўзбекистон Республикаси ЖКга кўра, 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс шу жиноят субъекти бўлиши мумкин. Ёлғон хабар берган шахс энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваридан 50 бараваригача микдорда жарима ёки 3 й. гача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ билан жазоланади. Ёлғон хабар бериш сунъий айблов далилларини вужудга келтирган; ғаразгўйлик ниятларида қилинган; уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаган бўлса жазо кучайтирилади. Ёлғон хабар бериш оғир оқибатларга сабаб бўлса айбдорга нисбатан янада оғирроқ жазо кўлланилади.

Loading...