ЁЛЛАНМА МЕҲНАТ

ЁЛЛАНМА МЕҲНАТ — ёлланма ходимлар меҳнати. Ёлланма меҳнат бозор иқтисодиётида амал қиладиган меҳнат бозориаа олдисотди қилинадиган асосий товар ҳисобланади. Иш берувчилар (тадбиркор, корхона, ташкилот) ва иш кучи эгаси (ёлланувчи) ўртасида маълум муддатга ёки аниқ бир ишни бажариш учун меҳнат шароитлари ва тўланадиган ҳақ тўғрисида ёзма равишда шартнома тузилади. Бундай шартнома вақтинча — синов муддати бн, маълум бир даврга ёки муддати белгиламасдан (умрбод) тузилиши мумкин. Томонларнинг ҳуқуклари, мажбуриятлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни ташкил этиш шароитлари меҳнат қонунларига мувофиқ ўзаро келишган ҳолда ҳал этилади. Шартномада меҳнатни қўшимча рағбатлантириш мақсадида ҳар хил имтиёзлар берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида Ёлланма меҳнат ва умуман меҳнатга оид муносабатлар 1996 й. 1 апр. дан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (1995.21.12) ва б. меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари, жамоа шартномалари ва б. меъёрий ҳужжатлар б-н тартибга солинади.

Loading...