ЁМ

ЁМ, жом (мўғулча — йўл) — чопарлар, йўловчилар қўнадиган ва от алмаштирадиган жой, бекат. Ё. да доим отлар шай туриб, бир қанча киши хизмат қилган. 13а. да ташкил этилган. Ём хизматчиси ёмчи деб аталган (русча ямщик шундан олинган).

Loading...