ЁМБИ

ЁМБИ (хитойча «Юань бао» — бойлик тўплашнинг бошланиши) — қуйма олтин ва қуйма кумуш бўлаги. Хитойда биринчи пуллар мил. ав. 7а. да пайдо бўлган; улар кумушдан эмас, балки мис (ёки бронза)дан куйиб тайёрланган. Бу пулларнинг қиймати жуда паст бўлиб, бир мисқол (3,7 г) кумушга 1000, қатто 2000 дона мис (бронза) пул алмаштирилган. Бу пулларнинг огирлиги ярим пуд келган, 10—20 минг мис (бронза) пулларни ҳамёнда эмас, балки отаравада ташишга мажбур бўлинган. Мил. 7—10а. ларга келиб «Буюк ипак йўли» бўйлаб халқаро савдосотиқ ривожланган даврда Хитойда халқаро валюта (олтин ва кумуш) пуллар ўрнида қуйма Ёмби лардан фойдаланилган. Ёмби пул эмас, балки йирик савдосотикларда тўлов ва бойлик жамғариш воситаси бўлган. Ёмби ларнинг вазни бир хил эмас, балки 5 г дан 2000 г гача бўлиб, савдо муомаласида уларни тарозида тортиб олинган. Ёмби ларнинг катталари «Туя туёқ», «От туёқ» деб аталган, нисбатан кичиклари «Қўй туёқ», 1885 йил Хитойда чиқарилган ёмби. «Эчки туёқ», ундан кичиклари эса «Чучвара қулоқ» деб юритилган. Соф кумушдан тайёрланганлигини тасдиқлаш учун давлат томонидан чикарилган Ёмби ларга хитой императори ўз тамғасини босган. Агар Ёмбиларни шахслар чиқарган бўлса, унинг софлигини шаҳар ва туман ҳокимлари тасдиқлаб, ўз тамғасини босган. Шу билан бирга, кумуш Ёмбини тайёрлаган шахс ва фирмалар ҳам ўз тамғасини босиб кафолат берган. Ёмбилар 19а. охиригача Марказий Осиё ва Хитой савдо муомаласида кенг юритилган. Ўзбекистон Республикаси олтин конларидан қазиб олинадиган олтинлар махсус қолипларга қуйилиб, Ёмби ҳолига келтирилади. Унинг оғирлиги 12 кг.

Loading...