ЁМҒИРЛАТИШ МАШИНАЛАРИ ВА ҚУРИЛМАЛАРИ

ЁМҒИРЛАТИШ МАШИНАЛАРИ ВА ҚУРИЛМАЛАРИ — қ. х. экинларини сунъий (ёмғирлатиб) суғориш агрегатлари. Ёмғирлатиш машиналари далада тракторларга ўрнатиб ишлатилади ёки гидравлик юритмали ўз таянчларида ҳаракатланади. Ёмғирлатиш қурилмалари ёмғирлатиш машиналаридан мустақил ҳаракат қила олмаслиги (муқимлиги) билан фарқ қилади. Асосий иш органлари пуркагич (учлик) ва ёмғирлатиш аппаратларидан иборат (расмга қ.). Босим кучи ва сув сарфига кўра, Ёмғирлатиш машиналари ва қурилмалари ва қ. яқинга отар (сув 5—8 м узокликка отилади), ўртача масофага (15—35 м) отар ва узоққа (40—80 м га) отар хилларга; ишлаш тарзига кўра, пози 1. Ёмгирлатиш машиналари ва курилмаларининг иш органлари: а — яқинга отар дефлекторли учлик (/—дефлектор, 2 — воронка); б — узоққа отар ёмғирлатиш аппарати (/—стволлар; 2 — сопло; 3 — айланувчи таянчлар; 4 — қувур; 5—қанотча). 2. Ҳаракатланувчи яқинга отар ёмғирлатиш машинаси. 3. Позицион як^нга отар ёмғирлатиш машинаси. цион ва ҳаракатланувчи хилларга бўлинади. Позицион Ёмғирлатиш машиналари ва қурилмалари гидратли тақсимлаш қувурлари ва яқинга отар учликлари ёки ўртача масофага отар аппаратлари бўлган иккита ёмғирлатиш қанотларидан иборат. Бир қаноти ишлаётганда иккинчиси бошқа вазият (позиция) га ўрнатилади. Ҳаракатланувч и Ё. м. ва қ. тракторга ўрнатилган яқинга отар учликли, икки консолли фермадан иборат. Пуркаш (ёмғирлатиш) учун мулжалланган сув ариқлардан марказдан қочма насослар ёрдамида олинади.

Loading...