ЁМҒУРЧИ

ЁМҒУРЧИ — 1) нўғай мирзаси; 1481 й. шайбонийлардан Ибоқхон билан бирга Катта Ўрда хони Аҳмадга қарши курашда қатнашган. 1487 й. Ё. Иван 111 Васильевичдан Қозон хонлиги тахтидан ағдарилган Алихонни рус тутқунлигидан озод этишни сўраган. 1500 й. Қозон хони, русларнинг вассали Абдуллатифга қарши кураши чоғида Қозонни қамал қилган;

2) Астрахон (Аштархон) хони (1547—54). Иван IV Васильевич (Иван IVГрозный) 1554 й. Астрахон хонлигига қарши юриши чоғида тахтдан туширилган. Ё. Азовга қочган, унинг ўрнига тахтга бир неча йил аввалроқ Астрахондан қувғин қилинган русларнинг вассали Дарвишали ўтқазилган.

Loading...