ЁМОНСОЙ

ЁМОНСОЙҚорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги сой кўринишидаги кўл. Ё. нинг асосий ҳавзаси Амударёнинг ўнг тармоғи — Кўкдарёнинг тугаш жойидан 10 км шарқда. Майдони (сувга тўлган пайтда 168 га) ва сув ҳажми ўзгариб туради. Кўп қисмини қамиш ва қўга босган, саёз. Ёмонсойга Амударёдан тошган сувлар ва экин майдонларининг сизот сувлари қуйилади.

Loading...