ЁМОНТОВ ТОҒИ

ЁМОНТОВ ТОҒИ — Марказий Қизилқумдаги тоғ. Томдитов тоғларининг энг чекка жан. ғарбида жойлашган. Энг баланд жойи 506 м (Сизтов чўққиси). Ёмонтов тоғининг сувайирғич қисми кескин кўтарилган. Жан. ғарбдан шим. шарққа йўналган. Ён бағирларида қуруқ сой ва ўзан кўп. Ёмонтов тоғининг чўққиси қуйи палеозойнинг туб жинсларидан иборат, қолган жойлар нураган жинслар билан қопланган. Этакларида бўр ва палеогеннинг чўкинди жинслари (гил, алевролит, қум ва б.) кенг тарқалган. Бўз, қўнғир тупрокларда шувоқ, кейреук, биюрғун, изен ва б. ксерофитлар ўсади. Ён бағирларидан қоракўл қўйлари боқишда фойдаланилади.

Loading...