ЁМОНТОВ

ЁМОНТОВ — Марказий Қизилқумдаги тоғ. Қозоктов тоғининг жан. ида жойлашган. Энг баланд жойи 340 м. Шим. ғарбдан жанг. шарққа йўналган. Уз. 8 — 10 км. Жан. ғарбий ён бағирлари қияроқ, зинапоясимон пасайиб пролювиал шлейфга туташган. Шим. ғарбий ён бағирлари тикроқ ва қуруқ сойлар билан ўйилган. Ёмонтов кристалли палеозой, бўр ва палеоген даврларининг чўкинди жинсларидан ташкил топган. Шим. ғарбий ён бағирлари айрим жойларда эол қумлари билан банд. Бўзқўнғир тупрокларда биюрғун, кейреук, шувоқ боялич усади. Яйлов сифатида фойдаланилади.

Prev Article

ЁМОНСОЙ