ЁН ЭРОЗИЯ — оқар сувнинг ўзан (даре водийси, жар) ён томонини ювиши; Ё. э. натижасида даре водийси, жар кенгая боради, меандр ҳосил бўлади. Ён эрозия чуқурлатиш эрозияси билан бир вақтда давом этади, лекин эрозия базиси баланд бўлиб, даре текисликдан оққанда айниқса кучаяди (қ. Эрозия).