ЁНБОШ

ЁНБОШ (спортда) — ўзбек кураши атамаларидан бири. Ёнбош курашчи усул қўллаб рақибининг битта курагини ерга теккизганда ёки рақиби иккинчи бор огоҳлантирилганда (дакки олганда) бериладиган баҳо. Ё. ярим ғалаба бўлиб, 5 баҳога тенг.

Loading...