ЁНДИРУВЧИ ВОСИТАЛАР

ЁНДИРУВЧИ ВОСИТАЛАРдуш маннинг ҳарбийсаноат объектлари, иншоотлари, жанговар техникаси, жонли кучларини ёндириш орқали шикастлайдиган қуроласлаҳа ва моддалар. Ёндирувчи воситалар жуда юқори иссиқлик ҳосил қилади ва мўлжалдаги объектларни ёндириб юборади. Ҳарбий ишда Ёндирувчи воситалар (порох, турли мойлар) дан фойдаланиш қадим замонлардан маълум. 1жаҳон урушида, айниқса 2жаҳон урушида кенг қўлланилган. Ёндирувчи воситалар ёндирувчи бомбалар, ёндирувчи снарядлар, ёндирувчи ўқ, ёндирувчи бак, ёндирувчи моддалардан иборат (авиация, артиллерия ва б. техника ёрдамида ишлатилади). Бомбалар душманнинг ўт олиши қийин бўлган омборлари, жанговар техникаси, саноат объектларини ёндиришда ишлатилади. Бундай бомбалар термитли (78—72% темир оксиди билан 22—28% алюминий кукуни аралашмаси) ёки напалмли (қуюлтирилган нефть маҳсулотлари) бўлади. Портлаганда 1000° дан 2500° гача иссиқлик ҳосил қилади. Ёндирувчи снарядлар термит б-н тўлдирилган артиллерия снарядлари ва миналаридир. Бундай снарядлар портлаганда 3000° иссиқлик ажралади. Ўқ осон алангаланадиган нарсалар ва моддалар (бензин, ёғоч иншоотлар, пичансомон ғарамларини) ёндиришда қўлланилади. Нишонга текканда ўт оладиган ёндирувчи модда ўқ учига жойланган бўлади. Душманнинг иншоотлари, ўқдори ва ёнилғи омборлари, қўшини, т. й. таркибларини йўқ қилишда ёнувчи суюқликлар (бензин, керосин, нефть, тошкўмир смоласи) аралашмаси авиация ёрдамида махсус ёндирувчи баклардан пуркалади. Ёндирувчи воситалар сифатида оқ фосфор билан углерод сульфид аралашмаси (20:1 нисбатда) ҳам ишлатилади. Бундай аралашма билан тўлдирилган снаряд ва миналар портлаганда катта майдонларга сочилиб кетади, иншоот, техника ва одамларга шикает етказади. Ҳоз. замон армиялари ихтиёрида Ёндирувчи воситаларнинг турлитуман хиллари бор.

Loading...